Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди / / Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди. Мазкур ўқув семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида  бўлиб ўтади // Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтган ҳафта мобайнида жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

   Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жамоат жойларида, истироҳат боғлари, майдонлар, бозорлар ҳамда республика шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патруль хизматиниJолиб бориш мобайнида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тунда фуқароларнинг тинчлиги ва нормал дам олишини бузиш, майда безорилик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг қонуний талабларига риоя қилмаслик каби ҳуқуқбузарликларни аниқладилар.

   Хусусан, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Ёшлар” истироҳат боғида 25 ёшли Е.Ж. қонунни ва ушбу боғда ҳордиқ чиқараётган болаларни назарга илмай, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддаси (“Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ”) билан ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.

   Шунингдек, А. Навоий номидаги истироҳат боғида спиртли ичимлик истеъмол қилган Навоий шаҳрида яшовчи 20 ёшли Д.Ш. ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ю. Б га нисбатан Ботаника боғида “кучли” ичимлик истеъмол қилгани учун шу моддага асосан баённомалар расмийлаштирилди. Фуқароларининг тунги вақтда дам олиш ҳуқуқига бепарво муносабатда бўлган шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.

   Жумладан, пойтахтимизнинг Олмазор туманида 30 июль куни соат 23:40ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 18 ёшли Т.Р. автомашинасини Фаробий кўчасидаги турар-жой биноси ёнига тўхтатиб баланд овозда мусиқа тинглаган. Мирзо Улуғбек туманида соат 00.15 ларда “Уйғониш” маҳалла фуқаролар йиғинида Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи 23 ёшли Ғ.С. ҳам фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқига бепарволик қилган ва автомобилда мусиқани баланд овозда тинглаган. Навоий шаҳрида 19 ёшли Ҳ. М. ўзининг электромобилига эътибор қаратмоқчи бўлган ва бунинг учун вақт алламаҳал бўлганига қарамай ва турар-жойларда истиқомат қилувчи фуқароларни менсимай, карнайларни автомобил радиосига улаган ва мусиқани баланд овозда ёққан. Бу овоз эса фуқароларнинг дам олишига ҳалал берган.

   “Баланд мусиқани севувчилар”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар тузилди. Худди шу моддага кўра, ярим тунда баланд овозда гапирган, кулгиси билан фуқароларга дам олишга ҳалал берган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.

   Қарши шаҳрида 29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси Миллий гвардия ҳарбийлари ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда бир вақтнинг ўзида бир нечта тартиб бузарларни аниқлашди. Жумладан, 48 ёшли Б.Г. соат 3.24 да фуқароларнинг шовқин-суронни тўхтатиш ҳақидаги илтимосларига эътибор бермай, Ж.Д. билан баланд овозда гаплашган. Ҳар иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси (“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди. Шунингдек, А. Навоий номидаги истироҳат боғида жанжал қилган Навоий шаҳрида яшовчи 32 ёшли М.Т.га нисбатан ҳам баённома тузилди.

Text to speech