“Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида “Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий Гвардия ҳамда қўриқлаш хизмати сафларида хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган учрашувда бугунги кунда ҳарбий хизматчи ва ходималарнинг самарали фаолият олиб боришлари учун уларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди. Шу ўринда ходималарни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечими ўрганилди. Ҳарбий хизматчи ва ходималарнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида сайёр тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.
Самарқанднинг тарихий обидаларига уюштирилган кичик саёҳат эса иштирокчиларни яна бир бор қадимий ва бетакрор тарихимиз билан яқиндан таништиришга хизмат қилди.