Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Ўлкамизда кенг нишонланаётган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг иқтисодий салоҳиятини орттиришдаги соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги самарали хизматлари, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва ҳалқимизнинг фаравон турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустахкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Юсупов Мухтар Бекчанович “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ва бутун шахсий таркиби номидан полковник Юсупов Мухтар Бекчановични ушбу юксак унвон билан самимий муборакбод этамиз.