Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига боғлиқ иккита ҳолатни аниқлади
Қўқон шаҳрида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан “Ўрда” истироҳат боғида хизмат вазифасини ўташ чоғида икки нафар фуқарода гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, мусодара қилинган. 18 ёшли А.А. нинг ёнида темир қутига солинган “гашиш” моддаси борлиги аниқланган. Иккинчи фуқаро 21 ёшли Х.С. уяли телефон ғилофига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини яширган. Наркотик моддалар улардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва ички ишлар органларига топширилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.