11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади.
Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомида.