Мард, жасур, садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш мактабдан бошланади" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Куни кеча Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида келажак авлодни ёшликдан касбга йўналтириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Мирзаобод тумани 2 ва 19-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари билан "Мард, жасур, садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш мактабдан бошланади" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирларда 200 га яқин ёшлар иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган махсус қўл жанги усуллари ҳамда кўргазмали чиқишларини катта қизиқиш билан кузатдилар. Айниқса, қуроллар кўргазмаси ўғил болаларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби тадбир Гулистон шаҳрида жойлашган "Болалар шаҳарчаси"да ҳам ташкиллаштирилиб, болажонлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида дўстона суҳбат ўтказилди. Тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси мусобақалари ташкил этилиб, ғолиб бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.