Самарқанд вилояти Боғишамол спорт комплексида Қўл жанги мусобақаси ўтказилди.
Куни кеча Самарқанд шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун шароитлар яратиш мақсадида, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоятнинг барча туманидаги 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи ўғил-қизларни жалб этган ҳолда “Боғишамол спорт комплекси”да Қўл жанги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 200 га яқин спортсевар ёшлар иштирок этди.
Мусобақа якунида ғолиблар медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.