Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар: Миллий гвардия нима учун мактаб ўқувчилари давоматига қизиқмоқда?

 

 Ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан ўқувчиларнинг давомати билан бирга, ўқитувчиларнинг фаолияти ҳам назорат қилинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирда, айрим экспертларнинг фикрича, дарсга қатнашмаслик муаммо, лекин жиноят эмас.

Таъкидлаш керакки, бугун ота-она ёшидаги авлод мана шундай мухокамалар билан жуда бандмиз. Лекин, ёшлар бизнинг мухокамаларимиз якунини кутишаётгани йўқ. Улар жуда тез улғаймоқда.

Албатта, ижтимоий тармоқлардаги бундай фикрлар жозибадор, оммани ўзига қаратиши мумкин. Лекин, тўғри фикр эмас!

Барчамиз билишимиз зарурки, дарсга қатнашмаслик бугун жиноят эмасдир лекин, бу эртанги ишсизлик, эртанги миграция, эртанги маиший бузуқбозлик, эртанги экстремизм умуман олганда эртанги жиноятчилик учун потенциал омил ҳисобланади.

Бинобарин, ҳозир ҳам ахвол қониқарли эмас. Чунки, жорий йилнинг
5 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан таъкидланган рақамларга эътиборни қаратадиган бўлсак, 2023 йил давомида 3,5 минг жиноят айнан вояга етмаганлар томонидан содир этилган. Мазкур жиноят қатнашчиларининг 2.280 нафарини эса мактаб ўқувчилари этади.

Шу ўринда диққатингизни ушбу рақамларга қаратмоқчиман. Ўтган йил якунларига кўра, 50 минг нафар бола мунтазам равишда мактабга бормаган. Мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлар эса, асосан кундузги соат 9 дан 15 лар оралиғига тўғри келган.

Сизнингча, манашундай мураккаб шароитда халқ иродасини ифода этувчи давлат томонидан нимадир қилиниши зарур эдими?!

Албатта, бугунги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун ўқувчи ёшлар диққатини интернетдан ажратиб олиш, уларни таълимга сидқидилдан ёндашишга ундаш учун катта куч, жиддий амалий ҳаракат зарур эди. Бугун ўша ҳаракат бошланди.

Президентимиз томонидан «энг оғир 1000 та мактабларда давоматни яхшилаш тажрибасини жорий этиш» бўйича Миллий Гвардияга юкланган топшириқни бир сўз билан узоқни ўйланган қарор дейиш мумкин. Чунки, Миллий Гвардия функционал вазифасига кўра жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифасини бажаради. Бинобарин, бугун таълимга қилинган ёрдам яқин келажак, нари борса 5 – 10 йилдан кейин юзага келиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишга сабаб бўлади. Шу маънода Миллий Гвардия ўз ишини қилмоқда, фақат бу ишни янада эртароқ бошлади, дейиш мумкин.

Шу ўринда, Миллий гвардияни фақат амалиётчи орган, дея ўйлаётганлар адашади. Чунки, айни дамда Миллий гвардия тизими жумладан, Жамоат хавфсизлиги университетида амалиётчи кадрлар қатори, бевосита педагогик ва илмий фаолият билан шуғилланувчи педагоглар, тадқиқотчи ва олимлар фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирда Жамоат хавфсизлиги университетининг илмий салоҳияти мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари ичида юқори ўринда эканлиги ҳам ўқувчиларни таълимга қизиқтириш масалаларини илмий асосида, пухта ўйланган тадбирлар орқали ҳал этиш учун тизимда етарлича илмий салоҳият мавжудлигини кўрсатади.

Таълим орқали ўз қаддини кўтарган кўплаб хориж мамлакатларда ҳам ўқувчиларни мактабга жалб этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни тизимли фаолият юритиши ўша халқ учун оддий хол (масалан, Англияда ота-оналар фарзандини рухсатсиз мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши, агар жарима 28 кун мобайнида тўланмаса жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган. Францияда эса, ўқувчи  ойда тўрт мартта дарс қолдирса 150 долларгача жарима, бу иш ота-она таъсирида амалга оширилса, ота-она 2 йиллик қамоқ ёки 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Манба: adolat24.uz), кундалик ҳаётнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади.

Бугунги ижтимоий ҳаётимизда, айнан юқоридаги масала жамоатчиликнинг айрим вакиллари учун янги воқеилик сифатида туюлаётган бўлсада, муайян вақт ичида пухта ўйланган ушбу қарор ўз самарасини бериши натижасида халқимиз томонидан юксак қадрланиб, унинг моҳияти янада теранроқ англанишига ишонамиз!

Text to speech