МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ
Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида уларнинг ота-оналари билан онлайн видеомулоқот ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарларимизга яқинлари билан телемулоқот ташкиллаштирилди. Телемулоқотда ўзининг намунали хулқи ва бурчга садоқати билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар. Мулоқот кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Йигитлик бурчини адо этиб, уйидан узоқда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ушбу учрашувдан беҳад шодландилар, келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан фарзандларини қутлаб, дилбандлари дийдорига тўйдилар.
Фарзандларини кўриб кўзлари қувонч ёшларига тўлган ота-оналар уларнинг садоқатли хизматлари учун ташаккурномалар билан тақдирланиб, юртимизда яратилаётган шарт-шароитлардан миннатдор бўлдилар.