ХОДИМЛАРНИНГ ТЕЗКОР ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ ЖИНОЯТНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ.
Жорий йилнинг 13 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Д.нинг мурожаатига кўра Наманган шаҳар “Чорсу” деҳқон бозорига савдо қилиш учун келган вақтида, уни эътиборсизлигидан фойдаланган номаълум шахс, ёнидаги сумкаси (сумкаси ичидаги 550.000 сўм пули, фуқаролик паспорти ва банк пластик карточкаси) ни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Олинган хабарга асосан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тезкор тадбир амалга оширилиб, ушбу ҳолат Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.С. ва У.О лар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
***
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 19:11лар атрофида олинган хабарга кўра Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Ҳамкорликдаги “РЕЙД” тадбири давомида Шофиркон туман Чуррук чўл массивида давлат рақамисиз Форд транзит юк машинасини тўхтатилиб автоулов ичида 40та қоп жойлаштирилган тилла аралашмали қум мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Шофрикон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
***
Жорий йилнинг 14 февраль куни соат тахминан 06.10ларда, олинган хабарга кўра Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Чтлонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бири атрофидаги электр сим ёғочларидан 50 метр мис симларини қирқиб олаётган вақтида қўлга олинган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу шахс Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туманида яшовчи фуқаро П.Ш. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда Чилонзор туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.