Жорий йилнинг 5 май куни Озарбайжон Республикаси ИИВ Ички қўшинлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакилларининг Озарбайжон Республикаси ИИВ Ички қўшинлари қўмондонининг ўринбосари генерал-майор В. Алиев билан видеоконференцалоқа кўринишидаги учрашуви бўлиб ўтди.Суҳбат давомида, бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар дўстона, ўзаро манфаатли ва кенг кўламда эканлиги таъкидланди.Шу билан бирга, ҳар икки ташкилотнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар.Видеомулоқот дўстона ва конструктив руҳда ўтди.
Франция Республикаси Жандармерияси билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси вакилларининг Ўзбекистон Республикасидаги Франция мудофааси масалалари бўйича Атташеси подполковник Жан-Мари Хольцингер билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.Суҳбат давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, 2021 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини муҳокама қилдилар.Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Р.Жаксылыков билан видеоконференц алоқа орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги яқин қўшничилик ва кўп асрлик дўстона алоқалар ҳозирги вақтда стратегик шерикчилик муносбатлари даражасида ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиялари ўртасида қалин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги ва ўтган давр мобайнида бир қатор қўшма тадбирлар муваффақиятли амалга оширилганлиги қайд этилди. Онлайн мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди. Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, турли даржадаги тажриба алмашинув ташрифларини, шунингдек биргаликда қўшма амалий тадбирларни амалга ошириш борасида келишиб олдилар.
Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг Стратегия, режалаштириш ва сиёсат бошқармаси директори ўринбосари бригада генерали Дюк Пиракларнинг учрашуви бўлиб ўтди.Мазкур учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйиш, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.Бундан ташқари, хорижий делегациянинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказига ташрифи ташкил этилиб, унда меҳмонлар Марказ фаолияти ҳамда мутахассисларнинг амалий тайёргарлиги жараёни билан таништирилдилар.Тадбир якунида бригада генерали Д.Пирак ташкил этилган мазкур учрашув учун миннатдорчилик билдириб, мунтазам мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканлигини таъкидлади.
Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда кўплаб ҳамкор давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ўзаро кенг қамровли ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шу жумладан, куни кеча, Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси биносида Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ички масалалар бўйича маслаҳатчи полковник Мустафа Авжи ва Элчихона ҳузуридаги хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Нежат Билларнинг Миллий гвардия вакиллари билан навбатдаги ишчи учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида ўзаро тажриба алмашиш, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ўқитиш, икки томонлама ташрифларни ташкил этиш масалалари, шунингдек ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Туркия Жандармерияси Академияси ўртасида амалий ҳамкорликни ўрнатиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди. Дўстона руҳда кечган мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Миллий гвардиянинг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан хорижий шериклар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасида кўплаб учрашув, тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ҳарбий атташеси, подполковник Б.Букхольц билан АҚШ элчихонаси Ҳарбий ҳамкорлик бўлими бошлиғи майор Жоэл Спрингстед билан ишчи учрашув ўтказдилар. Ушбу тадбирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида стратегик шерикликни турли соҳаларда, жумладан хавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларида ривожлантириш муҳокама қилинди. Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва АҚШ Қуролли Кучлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар. Ўз навбатида, Америка делегацияси вакиллари ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликдаги амалий тадбирлар юқори даражада ташкил этилаётганини таъкидладилар. Очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар музокаралардан мамнун эканлигини билдириб, ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида барча давлатларда ички хавфсизликни таъминлаш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашда ҳукуматларнинг асосий таянчи бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига катта аҳамият берилмоқда. Терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалаларида фикр алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 февраль куни Миллий гвардиянинг Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатларига минтақа мамлакатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўникмаларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш дастури («LEICA») вакиллари билан ишчи учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ушбу дастур ҳамда Европа делегацияси раҳбари Жером Рибо-Гайар дастурни амалга ошириш доирасида Европа томони Марказий Осиё мамлакатларида хавфсизликни ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда кучайтириш мақсадида минтақа давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тузилмалари билан уларнинг салоҳиятини ошириш борасида амалий мулоқот ўрнатиш ниятида эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, суҳбатдош минтақадаги эҳтиёжларни чуқур таҳлил қилиш асосида техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек, тематик машғулотлар ўтказиш режалаштирилганлигини қайд этди. Шунингдек, Европа томони терроризмга қарши курашнинг турли жиҳатлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг илғор тажрибаларини ўрганишга қизиқиш билдирди. Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунлари бўйича Марказий Осиёда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ушбу дастур доирасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш тўғрисида келишувга эришилди.
Миллий гвардия томонидан хорижий шериклар билан ўрнатилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида доимий равишда турли даражадаги музокаралар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль куни Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан навбатдаги ана шундай тадбир ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураевнинг Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Тимоти Торлот ва Ҳарбий атташе подполковник А.Хайтонлар билан учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик соҳаларида ўрнатилган дўстона алоқалар борасида музокаралар ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан британиялик хорижий ҳамкорлар хавфсизлик соҳасида ўрнатилган иккитомонлама муносабатлар ҳолати ва келгуси истиқболлари муҳокама этилди. Мулоқот натижасида Томонлар жамоат тартибини сақлаш, оммавий тартибсизликларни олдини олиш, терроризмга қарши кураш, муҳим объектларни қўриқлаш, шунингдек ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳаларидаги келгуси ҳамкорликни устувор йўналишларини белгилаб олдилар. Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳасига татбиқ этиш борасида кўплаб амалий учрашувлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси, полковник Пак Ан Со ва Консул – полиция атташеси подполковник Ким Мун Чжеларнинг Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига ташрифи ташкил этилди. Ташриф мобайнида Корея делегацияси вакиллари Институт раҳбарияти, ўқитувчилари ва курсантлари билан учрашиб, ҳарбий таълим муассасасининг фаолияти ва инфратузилмаси хусусан, Ахборот-ресурс маркази, кутубхона, машғулот хоналари, Инновацион ривожланиш ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш маркази, шунингдек, курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, полковник Пак Ан Со ва полиция подполковниги Ким Мун Чже Институтнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари учун Корея Республикаси Қуролли Кучлари ва Корея миллий полиция агентлигининг тарихи, фаолияти, тузилмаси, вазифа ва мажбуриятлари тўғрисида тақдимот ўтказди. Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар ҳарбий таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолияти бўйича ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш, жумладан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Жанубий Корея полицияси университетлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битимини тузиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб, ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар. Шу билан бирга, дўстона руҳда кечган ташриф мобайнида хорижий меҳмонлар учун фахрий қоровул ҳамда қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Жорий йилнинг 7-10 февраль кунлари Тошкент шаҳрида қўл жанги бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтмоқда.Мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан 1000 га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Ушбу тадбирда Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Aстахов Александрович ва Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси Aлексей Юрьевич Овчинниковлар иштирок этишмоқда.Меҳмонлар Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимида илк бор қатнашдилар ва тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганлигини таъкидладилар.Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзоси A.Овчинников Ўзбекистон Республикаси ҳакамлар ҳайъати учун ўқув семинари ўтказди.Россия делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерациясининг раиси Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ушбу спорт турини аҳоли, хусусан ёшлар орасида оммалаштириш имкониятлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаш жараёнида халқаро стандартларни жорий этишнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.Бундан ташқари, биринчи марта 2021 йил май ойида Ўзбекистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатининг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.С.Aстахов Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларини ўз ичига олган Халқаро федерацияда муносиб ўрин эгаллаб келаётганини таъкидлади.Ўтказилган учрашув доирасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, унга мувофиқ халқаро тажриба, дастурлар ва ўқув жараёнининг илғор усулларини ўзаро алмашиш кўзда тутилди.Ушбу ҳужжат Халқаро Федерация билан ўзаро алоқалар учун ноёб платформа бўлиб хизмат қилади ва ўзбек спортчиларининг халқаро майдондаги турли турнирларда иштирок этиши учун янги имкониятлар очади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 4 февраль куни Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ички ишлар маслаҳатчиси полковник Мустафа Авжи ва Элчихона ҳузуридаги хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Нежат Билнинг Миллий гвардия Ҳарбий-техник Институтига ташрифи ташкил этилди.Ташриф мобайнида Туркия Элчихонасининг вакиллари Институт раҳбарияти, ўқитувчилари ва курсантлари билан учрашиб, ҳарбий таълим муассасасининг фаолияти ва инфратузилмаси билан яқиндан танишиб чиқдилар.Ўз навбатида, Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ички ишлар маслаҳатчиси полковник Мустафа Авжи томонидан Институтнинг профессор-педагогик таркиби ва курсантлари учун Туркия Республикаси Жандармериясининг фаолияти, тузилмаси, вазифа ва мажбуриятлари, шунингдек, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда алоҳида объектларни қўриқлаш тизими борасида турк тажрибаси билан таништирувчи маълумотлар тақдимоти ўтказилди. Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар курсантларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот фаолияти бўйича таълим соҳасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, Ҳарбий-техник Институти ва Туркия Жандармерияси Академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолаш масалаларини ишлаб чиқишга келишдилар.Шу билан бирга, дўстона руҳда кечган ташриф мобайнида меҳмонлар учун фахрий қоровул ҳамда қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан хорижий шериклар билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш Бош бошқармаси ва Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди. Мазкур тадбир бутун дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси туфайли онлайн шаклда амалга оширилди. Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи милиция полковниги А. Шепелев Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси билан ҳамкорлик қилишдан ўз мамнуниятини билдириб, келгусида мамлакатларимиз равнақи учун биргаликдаги тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.