Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ҳамкорлиги доирасида жорий йил 26 июль – 2 август кунлари Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академияси бошлиғи генерал-майор Мурат Булут бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлиб турибди. Ташриф дастурига мувофиқ, турк делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув марказининг фаолияти ва таълим жараёни, шунингдек инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар. 27 июль куни эса Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда генерал-майор Мурат Булутларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар, шунингдек, таълим ва ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар. Туркия томони Миллий гвардия таълим муассасаларининг мавжуд салоҳиятига юқори баҳо бериб, таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси таълим муассасалари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари қўмондони генерал-майор Н.Карпенков ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат жараёнида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли барча фаолият йўналишлари, жумладан, таълим ва кадрларни тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони беларуссиялик ҳамкасбларига ўзбек ўғлонларининг 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақидаги архив ҳужжатларини юборганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув анъанавий тарзда илиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири Лорд Аҳмад Уимблдон расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф доирасида, олдиндан эришилган келишувларга мувофиқ, олий мартабали меҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги доимий мулоқот туфайли ҳарбий, ҳарбий-техникавий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилганлиги, бу ўз навбатида, хавфсизлик йўналишидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш имконини бераётганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, икки томонлама дўстона алоқаларнинг ҳолати тўғрисида фикр алмашилиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Мудофаа вазирлиги ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди. Илиқ ва дўстона муҳитда ўтказилган учрашув сўнгида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фахрий меҳмонлари китобида самимий тилакларини ёзиб қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.Ташрифнинг биринчи куни Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони, генерал-лейтенант Р.Жаксылыков билан учрашув бўлиб ўтди.Икки идора раҳбарлари суҳбати чоғида жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлашда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф дастури доирасида Ўзбекситон делегацияси аъзолари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти ва таркибий тузилмалари билан яқиндан танишди ҳамда Қўшинларни бошқариш маркази ва Мудофаа миллий университетида бўлишди.Ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Е.Тургумбаев билан учрашув бўлди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.Имзолаш маросимида томонлар ушбу Битимнинг имзоланиши иккитомонлама ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқишини таъкидладилар.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг ташрифи анъанавий тарзда илиқ ва дўстона муҳитда ўтмоқда.
Ўрнатилган ҳамкорлик доирасида амалий алоқаларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида, жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р.М. Джураев ва Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати Директори - Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони армия генерали В.В. Золотов ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда идора бошлиқлари жамоат хавфсизлиги, қўриқлаш фаолияти, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, кинология хизмати соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Муқаддам Росгвардиядаги ҳамкасблар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ғалаба боғида жойлашган Шон-шараф музейи Миллий гвардия бурчагини Иккинчи Жаҳон уруши давридаги тарихий материаллар билан тўлдириш масаласида музокаралар ўтказилган эди. Суҳбат давомида, армия генерали В.В. Золотов 22 июнь - Иккинчи Жаҳон уруши бошланганининг саксон йиллиги куни муносабати билан Росгвардия Марказий музейи фондидан 1941-1945 йилларда Ўзбекистон собиқ Совет республикалари ҳудудида шакллантирилган Собиқ Иттифоқ “НКВД” қўшинлари ва бўлинмалари фаолиятига бағишланган фотосуратлар, видеофильмлар, тарихий маълумотлар ва ҳарбий иншоларни Шон-шараф музейининг Миллий гвардия бурчаги учун тақдим этганлигини маълум қилди. Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида видеоконференцалоқа якунида яқин келажакда бир қатор аксилтеррор машғулотларини, тажриба алмашинув ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, ҳамкорликдаги спорт тадбирларида ҳарбий хизматчиларнинг иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзаро эришилган келишувга мувофиқ, жорий йилнинг 16-20 июнь кунлари Корея Республикаси Миллий полиция агентлигининг Бош комиссари Ким Чанг Ёнг бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлиб турибди. Мазкур ташриф давомида юқори мартабали меҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураевлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ишончга асосланган дўстона мулоқот ўрнатилганлиги, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётганлиги ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди. Музокаралар давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида фикр алмашдилар, шунингдек, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Шу куннинг ўзида Миллий гвардия ва Корея Миллий полиция агентлиги, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Корея миллий полиция университети ўртасида Англашув меморандумлари имзоланди. Тадбир якунида идоралар раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилиб, унда идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга, ташриф дастури доирасида Корея делегацияси Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар таълим муассасаларининг инфратузилмаси, ўқув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ҳарбий тузилмалар учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими билан яқиндан танишдилар.
Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р. Джураев ва Туркия Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин ўртасида онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда тили, дини, маданий қадриятлари бир бирига жуда яқин бўлган давлатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона алоқалар ҳозирги вақтда стратегик шерикчилик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир давомида Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашинув тадбирларини ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида фикр алмашилди. Самимий дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув сўнгида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 28 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг, жумладан ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.БМТ НЖБ минтақавий ваколатхонаси мутахассислари Миллий гвардия билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, БМТ НЖБнинг 2020-2022-йилларда Ўзбекистонда амалга ошираётган ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, мулоқот чоғида уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунлари юзасидан икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги амалий чора-тадбирлар Режасини биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро Англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.
Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Д.Қодиров бошчилигида Корея Республикасида бўлиб жорий йилнинг 21 май куни Жанубий Корея полицияси таълим муассасаларининг ўқув жараёни ва инновацион ўқитиш усуллари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, делегация Кореянинг Миллий полиция университети, Полиция кадрларни ривожлантириш ва Жиноят қидирув институтларига ташриф буюрди. Корея Миллий Полиция университетининг Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети билан кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги келгуси алоқаларни ривожлантиришнинг долзарблиги ҳамда ўзаро алоқа асосларини муҳокама қилиш жараёнида уч томонлама Меморандум имзоланди. Жорий йилнинг июнь ойида кутилаётган Корея полицияси Бош комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу таълим муассасалари ўртасида меморандумларни тайёрлаш жараёнларини якунлаш ва имзолаш масаласини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди. Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг таълим муассасалари курсантларини тенглик асосида турли хил таълим дастурлари бўйича ўқитишга, 2021-2022 йилларда Корея миллий полиция университетида Ўзбекистон таълим муассасалари ўқитувчилари учун педагогик стажларни ташкил этишга, шунингдек ўқишга юборишга тайёр эканликларини билдирдилар. Шу билан бирга, Жанубий Корея полициясининг ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув машғулотларини ўтказиш учун ташриф буюришлари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 11 май куни икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш мақсадида Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ишлаш бўйича минтақавий эксперти Винко Мославац билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш Режасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Италия билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги хавфсизлик бўйича эксперт подполковник Федерико Куатрини билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат бошида Университет бошлиғи полковник М. Рустамбаев Институтнинг Университет этиб қайта ташкил этилиши концепцияси, ўқитишнинг янги йўналишлари ва мезонларининг жорий этилиши, янги кафедраларнинг очилиши, шунингдек, моддий-техник базани янада такомиллаштириш тўғрисида Италия томонига маълумот бериб ўтди. Шунингдек, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида Италия томони билан тажриба алмашишга, тегишли Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга ва Италиядаги ихтисослашган таълим муассасалари билан ўзаро англашув Меморандумини тузишга тайёр эканликлари билдирилди. Ўз навбатида, Ф. Куатрини бугунги кунда нафақат Миллий гвардия, балки Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари учун ҳам татбиқ этилаётган кадрларни тайёрлаш тизими алоҳида эътиборга лойиқ эканини таъкидлади. Учрашув давомида Италия томони Университет курсантларига Италиянинг Карабинерлар корпуси фаолияти ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди. Карабинерлар икки юз йиллик тарихга эга бўлиб, 1814 йилда Италияни бирлаштириш пайтида ҳарбий қисмларнинг бирлашувидан ташкил топган. Бугунги кунда мазкур корпус Италия Қуролли Кучлари тузилмаларидан бири бўлиб, ҳарбий полиция ҳамда аҳоли орасида ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш вазифасини ҳам бажариб келмоқда. Тақдимот доирасида бўлинмаларнинг фаолият йўналишлари ва вазифалари, кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик маълумотлари батафсил баён этилди. Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантиришга ва янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.