Жорий йилнинг 28 июль куни Туркия Республикаси Ички ишлар вазири С.Сойлунинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия Полицияси ва Жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди. Дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди. Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 22-25 июнь кунлари Миллий гвардия делегациясининг Туркияга расмий ташрифи амалга оширилди.Делегацияни Туркия Жандармерияси Бош қўмондони армия-генерали Ариф Четин кутиб олди.Дўстона ва самимий руҳда ўтказилган музокаралар давомида, томонлар хавфсизликни таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва терроризмга қарши курашиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорликни давом эттириш борасида қатор ижобий келишувларга эришилди. Туркия генерали Ариф Четин Ўзбекистон Миллий гвардияси билан самарали ҳамкорлик алоқаларни барча йўналишларда кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди.Шу билан бирга ташриф давомида, делегация аъзолари Туркия Жандармерияси Бош қўмондонлиги, Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги Академияси, Невшехир ва Истанбул шаҳарлари Жандармерияси бошқармалари ҳамда Соҳил хавфсизлиги ва Мармара бўғози бўлинмалари қўмондонлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий девони билан ҳамкорлик доирасида Миллий гвардия оркестрлари (Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестр, Жамоат хавфсизлиги университети, 65921 ҳарбий қисми, ҳарбий-мусиқа академик лицейи) ва Буюк Британия Уэльс маликаси Қироллик полкининг оркестри билан ижодий учрашуви ташкил этилди. Ташриф давомида Қироллик полки мусиқачиларининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига кирувчи ҳарбий оркестрлар - Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестри, Жамоат хавфсизлиги университети оркестри, Миллий гвардия ҳарбий-мусиқа академик лицейининг ёш мусиқачилари билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Миллий гвардия "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида ўтказилиб, суҳбат давомида меҳмонларга лицейда яратилган шарт-шароитлар, ўқув машғулотлари, кутубхона, музей ва ўқув жараёни, ҳарбий-академик лицейларни ташкил этиш тарихи, муассасанинг мақсад ва вазифалари ҳамда номзодларни қабул қилиш шартлари ҳақида маълумотлар берилди. Икки дўст мамлакат ҳарбий мусиқачилари ўртасида ҳам музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар мусиқачиларни танлаш ва тайёрлаш, замонавий ҳарбий мусиқани ривожлантириш тенденциялари ҳамда тантанали байрамларда иштирок этиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Суҳбат чоғида келгусидаги икки томонлама ижодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Расмий қисмдан сўнг меҳмонларга ўзбек миллий асбоблар кўргазмаси намойиш этилди. Миллий гвардия мусиқачилари ва Уэльс маликаси полкининг оркестри билан биргаликда ҳарбий юришлар ва бошқа мусиқий композициялар мавзусида куйлар ижро қилишди.
Миллий гвардия ташаббуси билан Ҳиндистон Миллий хавфсизлик гвардияси бош директори М.А. Ганапати бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди. Бундан аввал, жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг Ҳиндистон Миллий хавфсизлик гвардияси бош директори М.А. Ганапати билан видео-конфренц-алоқа шаклида ушрашуви ўтказилиб, унда бошқарма раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олдинган ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон Миллий гвардияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Миллий гвардия Марказий девонида мутассади раҳбарларининг тантанали йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Миллий гвардия вакиллари, Ҳиндистон делегация аъзолари, шунингдек, мамлакатимиздаги Ҳиндистон элчихонасидан ҳарбий атташе иштирок этди.Мулоқот чоғида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва идоралараро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.Ҳиндистон делегацияси раҳбари ўз нутқида самимий қабул учун миннатдорлик исҳор этиб, Ҳиндистон томон хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма амалий тадбирлар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.Тадбир якунида 2022-2024 йилларга мўлжалланган амалий ҳамкорлик режаси имзоланди. Ушбу режада жанговар ва махсус тайёргарлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича қатор қўшма, амалий тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.Шундан сўнг, Миллий гвардия Марказий девони ҳовлисида анъанавий дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.Ташриф дастурига кўра, Ҳиндистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига, шунингдек, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри ва Бухоро вилояти бўйича бошқармаларига ташриф буюради.Меҳмонларни қабул қилиш дастури доирасида Ўзбекистоннинг тарихий жойлари ва шаҳарларига саёҳатлар кўзда тутилган. Делегациянинг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда, ишонч ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтмоқда. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Икки томонлама ҳамкорлик доирасида Туркия Жандармерияси Бош қўмондонининг биринчи ўринбосари, армия генерали А. Чардакчи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф "Янги Ўзбекистон" истироҳат боғи ҳамда Мустақиллик монументи билан танишишдан бошланди. Сўнгра, Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.Суҳбат давомида томонлар ўзаро фикр алмашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.Музокаралар якунида томонлар Туркия Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали А. Четиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида илгари эришилган келишувлар доирасида кадрлар тайёрлаш, қўшма амалий тадбирлар, семинар ва тренинглар ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.Ташриф дастурига кўра делегация аъзолари "Темурбеклар мактаби", Тошкент ҳарбий-академик лицейи фаолияти ва ўқув жараёни билан танишдилар ва шу билан бир қаторда, Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Кавалерия эскадронида бўлдилар.Бундан ташқари, меҳмонлар "Минг Ўрик" археологик музейига ҳам ташриф буюриб, Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспозициялари билан танишдилар.Делегация аъзоларининг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда, ишонч ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Жорий йилнинг 9 май куни икки томонлама ҳамкорлик доирасида Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник Т.Эргешов бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюрди. Илгари, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан раҳбарларнинг идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари юзасидан видео-конференц-алоқа шаклида музокаралари бўлиб ўтган эди. Ташриф Янги Ўзбекистон боғига гуллар қўйиш ва Мустақиллик монументи билан танишиш маросимидан бошланди. Шундан сўнг, Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этиб, ҳудудий бошқармалар ва ҳудудий ўқув марказларидан раҳбарлар видео-конференц-алоқа орқали қатнашишди. Учрашув давомида томонлар яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режаларини муҳокама қилиб, илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар. Ташриф дастурига кўра, делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейи фаолияти ва ўқув жараёни билан танишиб,шу билан бир қаторда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасидаги "Шон-шараф музейи" га ташриф буюрдилар. Делегация аъзоларининг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон томонининг таклифига биноан, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Олий Бош қўмондони ўринбосари генерал-майор А.Маткаримов бошчилигидаги делегация пойтахтимизга ташриф буюрди.Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев билан учрашди.Мулоқот чоғида томонлар ўзаро фикр алмашди, шу билан бир қаторда, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва яқин келажакдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.Қозоғистон делегацияси ташриф дастурига мувофиқ улар Тошкентдаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейи, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида бўлди.Таълим муассасаларига ташриф давомида меҳмонлар таълим тизими, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг ташрифи дўстона руҳда ўтмоқда. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Саид Матар ал-Камзи билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили, Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи ва Миллий гвардия Марказий девонининг бошқа масъул раҳбарлари иштирок этишди. Мақсад – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси Раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифа ва функциялари билан таништирди. Ўз навбатида, жаноб Саид Матар ал-Камзи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги ўртасида жамоат тартибини сақлаш, ички хавфсизлик ва муҳим давлат объектларини қўриқлаш соҳасида ҳамкорликни ўрнатилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва БАА Полиция Академияси ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни ишлаб чиқишга келишиб олишди. Учрашув дўстона муҳитда, конструктив мулоқот руҳида ўтди.
Ўзбекистонга ташрифи давомида Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Женсон Бойлзнинг жорий йилнинг 29 март куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дэниел Розенблюм ҳам иштирок этди. Мулоқот давомида томонлар ўзаро фаолиятга оид масалаларни муҳокама қилишди. Хусусан, генерал-майор Ж.Бойлз Миллий гвардия вакилларининг мамлакатдаги табиий офатлар, шу жумладан Катрина тўфони оқибатларини бартараф этишдаги иштироки тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Учрашувда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш, мураккаб шароитларда биринчи ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, амалий семинар ва машғулотлар ўтказишга келишиб олинди. Ташриф доирасида АҚШ делегацияси Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети, Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани Қўриқлаш бошқармалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ташриф юқори савияда ўзаро дўстона руҳда амалга оширилди. Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан халқрао ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Юсуф Аль -Утайби билан учрашуви ташкил этилди. Мақсад - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Саудия Арабистони Қироллиги Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш. Музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Саудия Арабистони Қироллиги Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси Раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифа ва функциялари билан таништирди. Ўз навбатида, жаноб Юсуф Аль -Утайби ўзбек томонининг ташаббусини қўллаб-қувватлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Саудия Арабистони Қироллиги Миллий гвардиялари ўртасида ҳамкорликни ўрнатилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Умуман, учрашув давомида томонлар хавфсизлик ва ҳуқуқ тартиботни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Ўзаро танишув ташрифлари, қўшма семинар, тренинг ҳамда амалий ўқувларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Миллий гвардия бош қўмондони, генерал-майор Е. Ботаканов ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.Суҳбат аввалида Р.Джураев қозоғистонлик ҳамкасбини лавозимга тайинлангани билан табриклаб, хизмат фаолиятига фаровонлик ва улкан муваффақиятлар тилади.Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати юзасидан фикр алмашилди ва яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.Тадбир якунида томонлар хизмат кўрсатиш, жанговар ва махсус фаолиятнинг барча соҳаларида идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга келишиб олишди. Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Испания Қироллиги фуқаролик гвардияси вакиллари ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда биринчи котиб – Консуллик бошқармаси бошлиғи Ш.Адилов ва Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси биринчи котиби У.Йўлдошевлар иштирок этди. Томонлар, биринчи навбатда, фаолиятнинг барча йўналишлари, жумладан, хавфсизлик соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Суҳбат давомида ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қўшма машғулотлар ва тренинглар ўтказиш, шунингдек, махсус куч бўлинмаларининг амалий тажрибасини алмашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Конструктив муҳитда ўтган видео-конференц-алоқа натижасида 2022-йилда ва кейинги йилларда бир қатор қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.