Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Б.Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келди.Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди. Шу билан бир қаторда ҳудудий бошқармалар ва минтақавий ўқув марказлари раҳбарлари видео-конфренц-алоқа орқали қатнашишди.Учрашувда ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий устувор масалаларини муҳокама қилдилар.Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолаб, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олдилар.Ташриф доирасида делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи ҳамда Миллий гвардиянинг қатор бўлинмалари билан танишишди.Ташриф анъанавий ва дўстона муҳитда ўтмоқда.
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев иштирокида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу билан бирга, ташриф режасига мувофиқ Миллий гвардия мажлислар залида икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишлаган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Туркия делегацияси аъзолари, Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги ички ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар, қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этдилар. Миллий гвардиянинг худудий бошқармалари ҳамда минтақавий ўқув марказлари бошлиқлари видео-конференц-алоқа орқали қатнашдилар. Икки томонлама музокаралар давомида раҳбарлар икки қардош мамлакат ўртасида дўстлик алоқалари шиддат билан ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, хавфсизлик соҳасидаги идоралараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Суҳбат якунида томонлар хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга шунингдек ўзаро тажриба алмашинув ташрифларини амалга оширишга келишиб олдилар. Шундан сўнг кун давомида делегация аъзолари Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ғалаба боғи шунингдек Ички ишлар вазирлигига ташриф буюришди. Ташриф анъанавий дўстона муҳитда давом этмоқда.
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекар ва Элчихона ҳузуридаги ички ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар полковник Мустафа Авжи ва 1 даражали хавфсизлик мудири Мурат Караусталар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети ва Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув Марказига ташриф буюриб, таълим жараёни ва фаолияти билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар таълим муассасаларда яратилган шароитлар ва ўқув-таълим жараёнини юқори баҳолаб, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида иккитомонлама алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек ташриф давомида, Миллий гвардия Марказий девонида Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ўзбек томонидан Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва бошқа раҳбар ходимлар иштирок этдилар. Музокаралар давомида, Элчи Олган Бекар икки қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ҳар соҳада шиддат билан ривожланиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этиб, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ўрнатилган иккитомонлама дўстона ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама қўллаб қувватлашини маълум қилди. Дўстона ва илиқ муҳитда бўлиб ўтган суҳбат натижасида, томонлар хавфсизлик ва харбий таълим соҳаларида ўрнатилган идоралараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар. Учрашув якунида Элчи Олган Бекар Миллий гвардия Фаҳрий меҳмонлар китобида самимий тилакларини ёзиб қолдирди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 августдаги «Eтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5215-сон Қарори талабларини сифатли ва самарали амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев ва ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамадзаде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда ЮНИСEФнинг “Болаларни ҳимоя қилиш” дастури раҳбари Антония Людеке, дастур маслаҳатчиси Сафинас Ахаева, Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов ва тизимнинг масъул раҳбар ходимлари иштирок этишди. Суҳбат давомида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари мамлакатда Меҳрибонлик уйларини деинституционализация қилишга қаратилган ислоҳотларни, айниқса, болани қариндошлари оиласида тарбиялаш муҳимлигини юқори баҳолади.Шу билан бир қаторда, М.Мамедзода Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига турар-жой муассасаларида болаларни реинтеграция қилиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва халқаро стандартларга мувофиқ ўқув машғулотларини ташкил этиш, шунингдек, оилалар тарбиясига топширилган болаларни мониторинг қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Тадбир якунида томонлар келгуси йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолашга келишиб олдилар.Учрашув анъанавий ҳамда дўстона муҳитда ўтди.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон томони ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал -лейтенант Б. Жамалзоданинг илк учрашуви видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди.Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар ва давлат хавфсизлиги, таснифланган давлат объектларини ҳимоя қилиш, шунингдек, олий ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.Музокаралар натижасида бир қатор ўзаро ташрифлар, қўшма машқлар ва амалий машғулотлар ташкил этиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва жанговар фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича тажриба алмашиш борасида келишувга эришилди.Учрашув ўзаро тушуниш ва дўстлик муҳитида бўлиб ўтди.
Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари-Миллий гвардия бош қўмондони генерал-лейтенант Р.Жаксылыков бошчилигидаги делегация Тошкентга жавоб ташрифи билан келди.Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал -майор Р. Джураев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди ва шу билан қаторда ҳудудий бошқармалар ҳамда вилоят ўқув марказлари бошлиқлари бўлса видеоконференцалоқа орқали қатнашди.Учрашув давомида раҳбарлар икки қардош мамлакат ўртасида хавфсизлик ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.Қозоғистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам кўп асрлик дўстлик ва аҳил қўшничилик ришталарига асосланганини таъкидлади.Учрашув якунида раҳбарлар бир қатор амалий чора -тадбирларни ўз ичига олган 2022-йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолади.Бундан ташқари, делегация аъзолари ташриф доирасида Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи, шунингдек, Миллий гвардиянинг бир қатор бўлинмаларига ташриф буюрди.Ташриф анъанавий ҳамда дўстона муҳитда бўлиб ўтмоқда.
Миллий гвардияда доимий равишда хорижий ҳамкорлар географиясини кенгайтириш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Ж. Бойлз билан онлайн форматда бўлиб ўтган мулоқот чоғида океанорти мамлакати Миллий гвардияси билан икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари барча соҳаларда кенгайиб бораётганлиги, мамлакатларимиз ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб кетаётганлиги мамнуният билан қайд этилди. Томонлар 2022 йилда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга ва қатор қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтди. Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қуролли кучлари вазири Жеймс Ҳиппи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ташриф буюрди. Делегацияни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М. Ғаниев қабул қилди. Бу учрашувда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлот ҳам иштирок этди. Учрашувда томонлар ҳукуматлар ўртасида ўрнатилган ишончли мулоқот Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги кўп томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлаб, ҳамкорликнинг муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Суҳбат давомида икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, Британия вакили Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди. Дўстона муҳитда ўтган учрашув доирасида олий мартабали меҳмон Миллий гвардиянинг “фахрий меҳмонлар китоби”га эзгу тилакларини ёзиб қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, халқаро тажриба асосида, хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг махсус ва жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 13 - 20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Беларусь Республикаси ПТК Батикан спорт клуби вакиллари иштирокида Филиппин амалий жанговар тизимининг "Пекити Тирсия Кали" турини ўрганиш бўйича спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ўқув-семинар ташкил этилиб, ушбу жанговар тизимнинг асосий методлари ҳамда мазкур йўналишдаги ўқувларнинг илғор усулларини ўрганиш ва қўллаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Ўқув-семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев "ПТК Ватикан" спорт клуби вакиллари билан учрашди ва "Пекити Тирсия Кали"Жаҳон ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув анъанавий тарзда, илиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 6 - 9 сентябр кунлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, подполковник В. Сушчик бошчилигидаги Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати мутахассислари гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди.Ташриф давомида Россия делегацияси Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, таълим муассасалари фаолияти билан танишди.Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал майор Р. Джураев Росгвардия вакиллари билан учрашиб, унда икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.Россия томон миллий гвардия бўлинмалари ва таълим муассасаларининг мавжуд инфратузилмаси, шунингдек, қўшинларнинг жанговар ва махсус тайёргарлигини ташкил этиш ёндашувлари ва таълим жараёни билан танишиб, юқори баҳо берди.Анъанавий дўстона ва илиқ руҳда ўтган ташриф якунида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгашининг қурол, ҳарбий техника ва технологияларни ривожлантириш Бош бошқармаси қурол, ҳарбий техника ва технологиялар бўйича ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи генерал-майор Фань Цзяньцзю билан учрашди. Мазкур учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги ҳарбий атташеси полковник Отабек Шамсиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа саноати давлат қумитасининг вакиллари, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги ҳарбий атташеси катта полковник Ду Хунде ва Хитой делегацияси аъзолари иштирок этдилар. Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламдаги ўзаро алоқаларни қамраб олгани, дўстона ва ўзаро манфаатли эканини таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Хитой Халқ қуролланган милицияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида бир қатор қўшма амалий тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, жумладан тажриба алмашиш бўйича тренинглар, қўшма ўқув машғулотлари ва ҳк. Учрашув ўзаро дўстона мулоқот муҳитида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Туркия жандармерияси билан ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар олиб бормоқда.Эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йилнинг 8-17 август кунига қадар Туркия Республикасида Миллий гвардия қўмондонлиги бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети делегациясининг жавоб ташрифи бўлиб ўтмоқда.Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов Туркия Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин ҳамда Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академияси бошлиғи генерал-майор Мурат Булут билан учрашувлари бўлиб ўтди.Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати юзасидан фикр алмашилди, шунингдек кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.Учрашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академиялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, бу эса ўз навбатида таълим муассасалари ўртасидаги илмий ва ўқув ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, семинар ва тренинглар ўтказишга хизмат қилади.Ташриф дастурига кўра делегация Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академияси фаолияти, криминология, жанговар, махсус, муҳандислик ва сапер ҳамда ўқув жараёнининг бошқа йўналишлари билан танишди.Ташриф анъанавий тарзда илиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтмоқда.