ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

​Жорий йилнинг 5 июнь куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев,  АҚШМиссисипи штати Миллий гвардияси кумондони генерал-майор Б.Джинн бошчилигидагиделегацияси ва элчихона вакиллари билан учрашди. ​Мулоқот давомида Ўзбекистон Миллий гвардиясининг АҚШ томони билан ҳарбий ҳамкорлиги, шу жумладан Миссисипи штати Миллий гвардияси билан йўлга қўйилган икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилиб, мазкур йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш борасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинган ҳолда қатор таклифлар доирасида ўзаро келишувларга эришилди.  Учрашув ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.   

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев бошчилигидаги делегациянинг Туркия давлатига ташрифи амалга оширилди. Делегация Туркия жандармериясининг Бош қўмондони армия генерали Али Чардакчи томонидан кутиб олинди. Ташриф давомида иккитомонлама ўзаро музокаралар ўтказилиб, унда, Миллий гвардиянинг Туркия жандармерияси билан бугунги кундаги ҳамкорлиги мухокама қилиниб 2025 йилга мўлжалланган истиқболли йўналишлар белгилаб олинди. Шу билан биргаликда, ташриф давомида Жандармерия Бош қўмондонлиги, Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги Академияси,  Тиббий-симуляцион таълим Маркази,  Махсус вазифаларни бажарувчи бригада ҳамда Истанбул шаҳар “112” маркази фаолиятлари билан яқиндан танишилди.  

Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида

Давлатимиз раҳбарининг барча соҳаларга бўлган янгича ёндашуви ва амалга ошираётган ислоҳотлари самарасида Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида барқарор ва жадал ривожланаётган давлат, ишончли ҳамкор ва улкан имкониятлар мамлакати сифатида намоён бўлмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳам кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Иккита давлат Раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзаро ҳамкорлик келишувлари амалий ижроси юзасидан Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник Chjan Xunbin бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси делегацияси илк бор жорий йилнинг 8-10 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Меҳмонлар Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан Фахрий қоровул иштирокида тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг, икки томон ўртасидаги ўзаро музокаралар бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жанговар ва махсус тайёргарликни ташкил этиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликдаги истиқболли режалар белгилаб олинди. Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида эришилган келишувлар юзасидан Протоколи имзоланди. Меҳмонлар Миллий гвардия Ситуацион марказининг моддий-техник базаси ва фаолияти ҳамда Миллий гвардия музейи билан танишди. Тадбир давомида делегация аъзолари Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб, ўз бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйишди. Шунингдек, анъанага кўра дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Ташриф дастурига мувофиқ, меҳмонлар Тошкент шаҳри “Қўриқлаш” бошқармаси ҳамда "Темурбеклар Мактаби" ҳарбий академик лицейи, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот хизмати, Болалар психологияси марказлари, Жамоат хавфсизлиги университети шунингдек, Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларида Миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлашга қаратилган Туристик патрул хизмати фаолияти билан танишишди. Мазкур ташриф Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник Chjan Xunbinнинг мамлакатимизга илк ташрифи бўлиб, бу Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги муносабатларининг мустаҳкамланиши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбий ва бошқа соҳаларда ҳам кўп қиррали ҳамкорликнинг янада ривожлантиришга кенг имкон яратади.

Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди

Бугун, 7 октябрь куни Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан  Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди.  Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида, жаноб Вон До Ён га Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани билан  самимий тилакларини билдириб, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш йўлидаги масъулиятли ишларига улкан муваффақиятлар тилади.   Ушрашув давомида, давлатларимиз ўртасидаги Мудофаа, Мудофаа саноати, Хавфсизлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида кенг қамровли ҳамкорлик йулга қўйилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хусусан, 2021 йилнинг 16-19 июнь кунлари Корея миллий полиция Агентлиги Бош комиссари Ким Чанг Ёнгнинг  Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланиб қатор келишувларга эришилгани, бундан ташқари уч томонлама музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Корея миллий полиция Агентлиги ўртасида амалий ҳамкорлик режаси имзолагани таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция Агентлиги ўртасида жамоат тартибини таъминлаш, муҳим объектларини қўриқлаш, киберхафвсизлик йўналишларида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган масалалар мухокама қилиниб, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда тажриба алмашинуви, ўзаро танишув ташрифлар, қўшма тренинглар, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этишнинг ижобий натижалари қайд этилди. Ўз навбатида, элчи Вон До Ён Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Корея томони билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида Корея миллий полиция Агентлиги билан иккитомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича бир қатор  келишувларга эришилди. Ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Вон До Ён фахрий мехмонлар китобида ўзининг самиммий тилакларини ёзиб қолдирди.      

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ташрифи

Жорий йилнинг 4 июнь куни Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги Жиноятларни тергов қилиш Бош бошқармаси қўмондони генерал Пак Хон Су бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Миллий гвардия фаолияти билан танишув ташрифи ташкил этилди. Ушбу ташриф давомида делегация аъзолари ва Миллий гвардия Суриштирувни мувофиқлаштириш, Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармалари ҳамда Жамоат хавфсизлик университети бошлиқлари ўртасида ишчи учрашувлар ташкил этилиб, Миллий гвардия тизимида суриштирув ва тергов фаолияти, шу соҳада кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда Корея Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида жиноятларни олдини олиш, фош этиш ва тергов қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш  масалалари муҳокама қилинди. Ташриф дастурига мувофиқ делегация вакиллари Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психология маркази ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети фаолияти билан танишдилар.

Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида

Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Ш.Мамедов бошчилигидаги Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси илк бор расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Миллий гвардия Марказий девонида Фахрий қоровул бўлинмаси иштирокида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди ва унда Миллий гвардия Алоҳида намунали ҳарбий оркестри томонидан икки давлат мадҳиялари ижро этилди. Тадбир давомида делегацияси аъзолари Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб, ўз бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйишди. Шунингдек, анъанага кўра, генерал-лейтенант Ш.Мамедов дарахт экиш маросимида иштирок этди. Шундан сўнг, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси мажлислар залида икки томон ўртасидаги ўзаро музокаралар бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жанговар ва махсус тайёргарликни ташкил этиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликдаги истиқболли режалар белгилаб олинди. Ташриф давомида меҳмонлар Тошкент шаҳридаги “Қўриқлаш” бошқармаси фаолияти, Миллий гвардия Ситуацион марказининг моддий-техник базаси ва фаолияти билан яқиндан танишишди. Сўнгра меҳмонлар Жамоат хавфсизлиги университети, Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази ҳамда Ёшлар инновацион маркази фаолияти билан танишишди. Шундан сўнг пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида ҳам бўлиб катта тассуротлар билан қайтишди. Мазкур ташриф Ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Ш.Мамедовнинг мамлакатимизга илк ташрифи бўлиб, бу Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатларининг мустаҳкамланиши, кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбий ва бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи

Жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Хусейн Куртоғлу бошчилигидаги Туркия Жандармерияси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасига илк бор Туркия республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия-генерали Ариф Четиннинг ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишилган. Мазкур тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида бугунги кунда ўрнатилган мустаҳкам стратегик шериклик муносабатлари эътироф этилиб, ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Турк томони сўнги йилларда икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилган амалий тадбирларни юқори баҳолаб келгуси ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Ўтказилган музокаралар натижасида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди. Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташрифи амалга оширилди. Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.  Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

2023 йилнинг 23 октябрь кунидан 4 ноябрь кунигача бўлган вақт даврида “Фориш” тоғ полигони базасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Миллий гвардиялари махсус вазифаларни бажарувчи бўлинмалари ўртасида ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулотларнинг якуний босқичида Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлар Миллий гвардияси қўмондони полковник Т. Эргешов ҳам қатнашди. Дастур доирасида қўмондонлар ҳарбий ва махсус тайёрлаш ҳамда кадрлар малакасини ошириш бўйича қўшма тадбирлар назарда тутилган амалий ҳамкорлик Режасини имзолашди. Шунингдек, меҳмонлар Болалар психологияси Марказига, Миллий гвардия Отлиқ эскадрони ва бошқа объектларга ташриф буюришди. Ташриф якунида томонлар белгиланган режани амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди. Учрашув ўзаро ишонч ва ҳамдўстлик руҳида ўтди. Миллий гвардия халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Миссисипи штати Миллий гвардияси делегацияси билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал майор Р. Джураев Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-адютант Женсон Бойлес  бошчилигидаги делегация билан учрашди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича янги услубларини ишлаб чиқиш юзасидан тажриба алмашиш борасида музокаралар ўтказдилар.

МДҲ давлатлари ИИВ ҳамда Миллий гвардиялари Фахрийлар кенгашлари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрди

18 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан илк бора Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий гвардия, Ички қўшинлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари Фахрийлар кенгашлари раислари учрашуви бўлиб ўтди.Тадбирнинг фахрий меҳмонлари истеъфодаги генерал-лейтенант П. Ровенский (Россия Федерацияси), истеъфодаги генерал-майор А. Алимхўжаев (Қирғизистон Республикаси), истеъфодаги полковник М. Жантемиров (Қозоғистон Республикаси), Т. Давлатов (Тожикистон Республикаси), истеъфодаги милиция полковниги В. Потапович (Беларусь Республикаси) бўлишди.Ташриф Ғалаба боғидаги тантанали тадбир билан бошланиб, унда меҳмонлар “Матонат мадҳияси” ёдгорлигига гулчамбар қўйишди, шунингдек "Шон-шараф музейи"нинг тарихий экспонатлари билан яқиндан танишдилар.Шундан сўнг Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида ташкил этилган конференцияда ҳамдўст давлатлар фахрийлари фахрийлар кенгаши ташкилотларининг вазифалари, шунингдек шахсий таркиб билан тарбиявий ишларни ўтказиш, ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларга ҳарбий жамоанинг билим ва анъаналарини етказиш каби масалалар муҳокама қилинди.Бундан ташқари курсантлар иштирокида уч авлод учрашуви самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Учрашув давомида фахрийлар Миллий гвардия, Ички қўшинлар ва Ички ишлар вазирлиги сафларида хизмат қилганликлари ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашиб, курсантлар танлаган касбларининг муҳим жиҳатлари, шунингдек ўз ҳаётини ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот соҳаси билан боғлашни истаган инсон қандай фазилатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида сўзлаб беришди.Ташриф дастури доирасида Миллий гвардия Марказий аппаратида Фахрийлар кенгашлари раҳбарлари Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашдилар.Қўмондон фахрийларни қутлар экан, таклифномаларни қабул қилгани учун миннатдорлик билдириб, бундай учрашувларни ўтказишнинг долзарблигига эътибор қаратди ва сўнгги йилларда ҳамдўст давлатлар идоралари ўртасида мустаҳкам ишончли муносабатлар ривожлангани, бу эса конструктив мулоқот ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.Шу билан бирга, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, қўшма тадбирлар, ўқув семинарлар, тренинглар ва амалий машғулотлар ҳақида маълумот берди.Жанговар ва махсус тайёргарлик, жамоат хавфсизлиги, қўриқлаш фаолияти ва кинология, шунингдек, олий ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилди.Суҳбат давомида қўмондон Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бўлажак ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ҳарбий ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.Тўпланган тажрибани ёш авлодга етказиш, ватанпарварликни мустаҳкамлаш ва янги авлод офицер ва аскарларини тарбиялашга катта ҳисса қўшган фахрийлар ҳаракатининг ролига алоҳида эътибор қаратилди.Ташриф дастурига кўра меҳмонлар "Темурбеклар Мактаби" ҳарбий академик лицейи, Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси музейлари, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот хизмати ва Болалар психологияси марказида ҳам бўлишди.Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини сифатли ўзгартириш, шахсий таркибни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар кўлами меҳмонларда катта таассурот қолдирди. МГ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДАГИ ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий аппарати билан ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги ижодий учрашув ташкил этилди. Унда Буюк Британия Уэльс маликаси Қироллик полк оркестри ҳарбий дирижёри подполковник Уэйн Хопла бошчилигидаги ижодий жамоа, Миллий гвардия ҳарбий мусиқа тузилмалари билан биргаликдаги концерт дастурини ўтказди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. Джураев, Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси ҳарбий атташеси подполковник Алан Хайтон ҳамда Британия армиясининг мусиқий оркестр бошқармаси бошлиғи Мелани Кроуфорд, шунингдек ҳамкор вазирликларнинг соҳага оид масъул вакиллари иштирок этишди. Ҳарбий дирижёрлар майор Р. Асфандияров ва подполковник У. Хоплалар бошчилигидаги Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестри ҳарбий юришлар ва бошқа мусиқий композициялар мавзусидаги импровизацияларни ижро этишди. Ушбу маданий тадбирда, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ва Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" Тошкент ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари, пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қатнашдилар. Оркестрларнинг ижодий учрашуви томонларга тантанали тадбирларни ўтказишда амалий тажриба алмашиш ва ўзаро истиқболли муносабатларни янада мустаҳкамлаш имконини берди.

Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган ҳамкасблар билан тизимли амалий ҳамкорлик

Ҳарбий ҳамкорлик режаси доирасида 29-31 май кунлари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони ўринбосари, генерал-майор Ж.Омарқулов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлдилар.Делегация аъзоларини Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев қабул қилди.Томонлар бир-бирини қутлаб, хизмат ва жанговар фаолиятнинг барча соҳаларида, шунингдек, моддий-техник таъминот соҳасида ҳам амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.Ташриф давомида делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент минтақавий ўқув маркази, Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати биноси ҳамда “Қўриқлаш” Бош бошқармасининг бўлинмаларида бўлишди.Меҳмонлар томонидан объектларда яратилган шароитлар, инфратузилма ва моддий-техник жиҳозлар даражаси юқори баҳоланди. Шу билан бирга, кадрларни тайёрлаш, объектларни муҳофаза қилиш ва моддий-техника таъминоти соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.Ташриф ўзаро ҳурмат ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди.

Text to speech