Халқаро ҳамкорлик

Бугун, 30 май куни Миллий гвардия Марказий девонида қўмондон генерал-майор Р.Джураевнинг Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Д.Хеник билан учрашуви бўлиб ўтди.Суҳбат давомида қўмондон АҚШнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифа ва функциялари билан таништирди. Ўз навбатида, элчи Д.Хеник Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг америка томон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Миссисипи Миллий гвардияси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро ташрифлар, қўшма тренинглар, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этишнинг ижобий динамикаси қайд этилди.Учрашув якунида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, профессионал кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.Тадбир ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.   Миллий гвардияХалқаро ҳамкорлик бошқармаси

 КЕЛИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК РЕЖАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Халқаро қизил Хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ўртасида 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси доирасида жорий йилнинг 23-24 март кунлари “Ҳуқуқ-тартибот фаолиятининг халқаро стандартлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.  Мазкур семинарда делегация раҳбари ўринбосари Ж.Барбарис, ХҚХҚнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш бўйича вакили К. Макдоналд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлаш дастури маслаҳатчиси Т.Тиналиев ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари иштирок этди.  Машғулотлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро стандартлар, халқаро ҳуқуқ, шу билан бир қаторда, турли шароитларда куч ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш усуллари муҳокама қилинди.          Иштирокчилар томонидан замонавий воқелик шароитида, шунингдек, низоли вазиятларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти юзасидаги масалалар кўриб чиқилди.  Тадбир якунида иштирокчилар халқаро сертификатларга эга бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Миллий гвардияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг халқаро ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 21 март куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг Саудия Арабистон Подшоҳлиги Миллий гвардияси Ҳарбий ташкилоти раҳбари генерал-майор Мухаммад бин Зайид ал-Қаҳтани жаноби олийлари билан онлайн видеомулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг 2022 йилнинг август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалга оширилган Давлат ташрифи давомида давлатларимиз ўртасида дўстона алоқаларни барча соҳаларда кенгайтириш бўйича эришилган келишувлар доирасида ташкил этилди. Видеомулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилиб, икки давлат Миллий гвардиялари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатилиши мамлакатларимиз ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ўзаро муносабатларни янада кенгайишига хизмат қилиши таъкидланди.Дўстона ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида икки давлат Миллий гвардиялари ўртасида жамоат тартибини сақлаш, муҳим объектларни қўриқлаш ҳамда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ташрифлари, амалий тренинглар ва семинарлар ташкил этиш, таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олинди.   Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДАГИ ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Ҳарбий ҳамкорлик доирасида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий аппарати билан ҳамкорликда Буюк Британия Уэлс маликаси Қироллик полк оркестри ҳарбий дирижёри подполковник Уэйн Хопла иштирокида Миллий гвардия ҳарбий мусиқа тузилмалари жамоаси учун ижодий маҳорат дарси ташкил этилди.Тадбир янги очилган Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.Ҳарбий дирижёрлар майор Р. Асфандияров ва подполковник У. Хоплалар бошчилигидаги Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестри ҳарбий юришлар ва бошқа мусиқий композициялар мавзусидаги импровизацияларни ижро этди.Ушбу маданий тадбирда Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ва Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" Тошкент ҳарбий-академик лицейи талабалари иштирок этди.Оркестрларнинг ижодий учрашуви томонларга кейинги ўзаро муносабатлар истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, тантанали тадбирларни ўтказишда амалий тажриба алмашиш имконини берди. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда Буюк Британия Қироллик полки Уэльс маликаси оркестрининг бош дирижёри подполковник Вайне Ҳопла ҳамкорлигида "Оҳанглар садоси" номли концерт дастури ўтказилди.

ЖАНГОВАР ВА ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан жорий йилнинг 6-14 февраль кунлари Пекити-Тирсия Кали Филиппин жанговар тизими бўйича, мазкур жанговар тизим Федерацияси раиси Роммель Торталь ҳамда Беларусь Республикасининг “ПТК Батикан” спорт клубининг йўриқчилари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Амалий семинар-тренингда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда бошқа куч ишлатар тузилмалар вакиллари иштирок этиб, қўл жанги, ўзини ҳимоя қилиш усуллари ҳамда филиппин жанговар тизимининг тактик ҳаракатларини ўрганишди. Шунингдек, тренинг доирасида Миллий гвардия Қўмондони Р. Джураевни федерация раиси Ромель Торталь ҳамда “ПТК Батикан” спорт клуби вакиллари билан учрашуви ташкил этилди. Учрашув давомида Пекити-Тирсия Кали жанговар тизим бўйича Миллий гвардия мутахассисларини тайёрлаш масалалари кенг муҳокама этилди. Тадбир якунлари бўйича Марказий Осиёда биринчи ҳисобланган ПТК халқаро федерациясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришилди.   Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Дўстона ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда  

Миллий гвардиянинг Қозоғистон томони билан ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 2 февраль куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия Бош қўмондони генерал-майор Ботаканов Еркин Советбекович бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи бўлиб ўтди.  Ташриф дастурига мувофиқ генерал-майор Е.Ботаканов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Миллий гвардия марказий девонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан тантанали кутиб олинди. Миллий гвардия бошқармалари раҳбарлари, шунингдек онлайн форматда қатнашган ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва ҳарбий таълим муассасалари вакиллари иштирокидаги икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон Миллий гвардиялари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ташриф давомида Қозоғистон делегацияси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги университети, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Болалар психологияси маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ишчан ва дўстона мулоқот руҳида ўтган ташриф давомида ўзаро манфаатли икки томонлама амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.   Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

  Миллий гвардиянинг Исроил Полицияси билан ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 11 январь куни кибехавфсизлик соҳасида икки идоранинг мутахассислари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегациянинг Тель-Авив шаҳрига ташрифи давомида Исроил Полицияси Бош инспектори генерал Я.Шабтай билан учрашуви ўтказилиб, унинг якунлари бўйича хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилган эди. Онлайн мулоқотни Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ф.Махмудова кириш сўзи билан очиб, ушбу тадбир икки давлатнинг ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик соҳасидаги кенгайиб бораётган дўстона ҳамкорлиги доирасида ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди. Учрашувда Миллий гвардия, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Исроил Полициясининг ахборот хавфсизлиги учун масъул бўлинмалари мутахассислари киберхавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилишди. Дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида киберхавфсизликни таъминлашда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.   Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

ОБЪЕКТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК НУҚТАИ НАЗАРИДА.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан объектларни киберҳужумлардан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Шу нуқтаи назардан, халқаро тажриба асосида хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қўриқланадиган объектларни террористик ҳужумлардан ҳимоя қилиш соҳаси бўйича тажриба алмашишга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.Жорий йилнинг 16-18 ноябрь кунлари Тошкентда ЕХҲТ вакиллари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Мўғулистон экспертлари иштирокида муҳим объектларни терактлардан ҳимоя қилиш бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди.Тадбир доирасида обектларни муҳофаза қилиш бўйича амалий кўникмалар, шунингдек, бу борадаги илғор усулларни ўрганиш ва қўллаш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.Мазкур семинар анъанавий ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қирғизистон Республикасига ташрифи

Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида генерал-майор Р. Джураев бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистон Республикасига жавоб ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф чоғида Қирғизистон Республикаси ҚК Миллий гвардияси Қўмондони полковник Т.Т.Эргашов билан учрашув бўлиб унда тартибни сақлаш ва хавфсизлик борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича саволлар муҳокама қилинди, шунингдек, 2023 йил учун амалий ҳамкорлик Режаси имзоланди. Бундан ташқари, делегация аъзолари Қирғизистон Республикаси ҚК Миллий гвардияси бошқармалари вазифа ва функциялари билан ҳам яқиндан танишдилар. Ташриф якунларига кўра олий ҳарбий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлаш, ҳамкорликда ўқув, семинар ва тренинглар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Ташриф ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ўтди. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Миллий гвардия қўмондонининг АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

23 август куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураевнинг  конгрессмен Трент Келли ва Дарин Лахудлар  бошчилигидаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Ўзбекистон Миллий гвардиясининг АҚШ томони билан ҳарбий ҳамкорлиги, шу жумладан АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Ж.Бойлзни Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида шу кунга қадар бир қатор ўқувлар ва амалий тренинглар муваффақиятли ўтказилганлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари АҚШ мутахассислари иштирокидаги ўқув курслари ва семинарларда малакаларини оширганлиги таъкидлаб ўтилди. Учрашув давомида, жамоат тартибини сақлаш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди. Тадбир дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтди.    Миллий гвардия Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

БЕЛАРУС РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Беларус Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Дмитрий Корзюк бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф доирасида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Мамиржон Ганиев билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминловчи таркибий бўлинмалар фаолиятига инновацион ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш соҳасида икки томонлама идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф дастури доирасида Беларус делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардиянинг бошқа объектларида бўлди. Ташриф анъанавий дўстона муҳитда, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.   Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech